Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кун тарихи – 28 апрель

Бутунжаҳон меҳнатни ҳимоя қилиш куни.

1686 йил – Исаак Ньютон ўзининг “Табиий фалсафанинг математик тамойиллари” монументал асарининг биринчи томини қироллик жамиятига тақдим этди.

1784 йил – Францияда ихтирочилар Б.Лонуа ва Ж.Бьенвеню биринчи вертолётнинг моделини намойиш қилдилар.

1914 йил – АҚШда кондиционерга патент берилди.

1968 йил – Леонид Гайдайнинг “Бриллиант қўл” комедияси экранларга чиқди.

2000 йил – Туркия, Озарбайжон ва Грузия Каспий нефтини ташиш учун нефт қувурларини қуриш бўйича келишувга эришди.