Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Курашда биринчи ўрин ғолибига автомашина берилади

20 март куни соат 10:00 да Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Мўжиза” амфитеатрида кураш бўйича “Вилоят ҳокими соврини учун” мусобақа ўтказилади.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган ғолибга автомашина берилади.

Қолган ғолиб ва совриндорларга пул мукофоти, телевизор, музлаткич, гилам ва бошқа қимматбаҳо совғалар қўйилган.