Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ленин ... Каттақўрғонда яшаганди

...Мадраим оғанинг ўғлиЛенин мурғаклигидаёқ ғоят зеҳнли эди. У олти ёшга етар-етмас мактабнинг 1-синфига ўқишга кириб, 13 ёшида ўрта мактабни тамомлаган.

Ленин Сайдашевнинг Хоразм муаллимлар тайёрлаш институтига кириб ўқиши учун фуқаролик ёшига етганлиги хусусидаги сохта гувоҳномани "катта иш" да ишлайдиган амакиси олиб берган.

Л.Сайдашев олийгоҳни 1941 йилда тугатиб, Шовот районидаги ўрта мактабларда ўқитувчи, илмий бўлим мудири ва директорлик вазифаларида ишлади. 1944-1946 йилларда Чернигов шаҳридаги темирйўллар билим юртида ўқитувчилик қилди.

Опам Банот Сайдашева ўша йиллари оиласи билан Каттақўрғонда яшарди, – деганди раҳматли Ленин ака. – 1946 йилнинг сўнгги ойларида опамнинг таклифи билан Каттақўр­ғонга келиб қолдим. 1952 йилгача шаҳардаги 2-ўрта мактабда физика-математика фани ўқитувчиси, маориф бўлимида методист бўлиб ишладим. Бу орада Самар­қанд давлат университетида сиртдан ўқиб, физика-математика факультетини имтиёзли диплом билан битирдим. Шу йилнинг ўзидаёқ ЎзДУ профессори Исаак Куклес мени ўз кафедрасига ишга олиб қолди.

Кейинчалик Л.Сайдашев Тошкент политехника ва автомобиль йўл­лари институтларида, республика Олий таълим вазирлигида, Са­мар­қанд  вилоят статистика бошқармасида ишлади.

Умрининг охиригача (1989 йил) Каттақўрғон шаҳридаги 7-ҳунар-техника билим юртида ҳисоблаш марказига бошчилик қилганди.

Ленин Мадраимович ўзининг "нодир" исми билан фахрланишни хаёлига ҳам келтиргани йўқ эдиназаримда.

Зукко муаллим, олим Ленин Сайдашевни каттақўрғонликлар, шогирд­лари ҳурмат билан эслашади.

Абдуазиз ҲОШИМОВ.