Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Лойиҳа тўғрисидаги ариза 15 кунда кўриб чиқилади

Унга кўра:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерик мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматларини ташкил этиш, давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизигача миқдорда давлат бюджетидан белгиланган тартибда субсидиялар олиш, битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Хусусий шерик битим амал қиладиган муддат давомида тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзанд­ларини ота-оналар тўловини тегишли ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорда белгилаган ҳолда имтиёзли қабул қилиш, нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун лойиҳа умумий қийматининг 25 фоизи миқдорида ўз маблағларини киритиш, давлат таълим талабларига риоя қилиш, фаолият турини ўзгартирмаслик, муассасани юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Хусусий шерик томонидан битим муддати тугамасдан битим объекти тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда давлат шериги хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш юзасидан ахборот олиш, мониторинг қилиш, баҳолаш, камчиликларни бартараф этилишини талаб этиш ҳуқуқларига эга.

Давлат шериги хусусий шерикнинг лойиҳани амалга оширишга маблағи етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш, соҳада услубий ва консультатив ёрдам кўрсатиш, хусусий шерикнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаслик мажбуриятларини ўз зиммасига олади.