Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Лойиш шаҳарчасидаги ҳолат туман раҳбарларини қачон сергак торттиради?

Шу йилнинг 23 июлида сайтимизда "Лойиш шаҳарчасида бетартибликларга қачон барҳам берилади?" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Орадан, мана, икки ҳафта ўтди ҳамки туман марказидаги аҳвол ҳамон мақолада келтирилган ҳолича турибди: пиёдалар йўлакларини автомашиналар эгаллаган, йўл ва ариқлар чиқиндига тўла. Кўча савдосини назорат қилиш солиқ назоратчиларининг эсига ҳам келмайди.

Энг ачинарлиси, туман тиббиёт бирлашмасига кириш дарвозаси олдида турли хил чиқиндилар сочилиб ётибди. Аслида бу жой кўпчилик учун намуна бўладиган тоза, озода жой бўлиши керак эмасми?

Назаримизда, туман мутасаддилари, сектор раҳбарлари ё бу жойдан ўтмайди, ё бу ҳолатга барҳам беришга ҳафсала қилмайди...

Бахтиёр МУСТАНОВ.