Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Лойишда «Достончилик мактаби» ташкил этилади

Оқдарёда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида китобхонлар анжумани ўтказилди.

Тадбирга йиғилган оқдарёлик ижодкорлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар ўзбек халқ достонлари кўргазмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши биносида ташкил этилиши кутилаётган «Достончилик мактаби»нинг лойиҳалари билан танишди. Нарпайлик бахши Абдусаттор Абдиев термалардан намуналар ижро этар экан, тумандаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Диёржон Равшановни биринчи шогирди, масканда иш бошлаши кутилаётган достончилик мактабининг илк тарбияланувчиси сифатида эътироф этди.

Ойгул МАМАТОВА.