Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маданият ва санъат ходимлари қутланди

Самарқанд шаҳридаги “Гранд кумуш” базмгоҳида Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Самарқанд минтақавий филиали тарбияланувчилари ҳамда Самарқанд вилоят маданият ва санъат ходимлари учун Янги йил байрами ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни кириб келаётган байрам билан қутлади ва бир гуруҳ фаол маданият ҳамда санъат ходимлари, фахрийларни ҳокимликнинг ташаккурномалари билан тақдирлади.

Шунингдек, байрамда болажонларга ҳам “Қорбобо” совғалари улашилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.