Маҳалла бугун халққа қанчалик яқин?
Самарқанд шаҳридаги Ғиёсиддин Жамшид маҳалласида “Маҳаллани аҳолига энг яқин ва ҳалқчил тузилмага айлантириш йўлида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари Б.Насриев журналистларга маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусида маълумот берди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг май ойида ўтказилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида вилоятнинг 1095 та маҳалласига раис сайланди. Уларнинг 622 нафари биринчи марта шундай масъулиятли лавозимга сайланиб, уларнинг 74 нафарини хотин-қизлар, 9 нафарини маҳаллий кенгашлар депутатлари ташкил этади.
Жорий йил Президентимиз ташаббуси билан вилоятдаги маҳаллалар биносининг 57 та таъмирланди, 30 таси реконструкция қилинди, 81 маҳалла намунавий лойиҳа асосидаги янги бинога эга бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов вилоятда ўтказилаётган тўй-ҳашамларни тартибга солишда маҳалланинг, кенг жамоатчиликнинг ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.