Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Маҳалла” самарқандлик 16 нафар талабанинг шартнома пулларини тўлашга кўмаклашди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими юртимиздаги олий таълим муссасаларида таълим олаётган 16 нафар ногиронлиги бўлган, чин етим талабаларнинг қарийб 100 миллион сўмлик шартнома пулини тўлаб берди.

– Бу талабалар вилоятимизнинг турли ҳудудларида, SОS-болалар маҳалласида улғайган ва айни пайтда Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда, – дейди Самарқанд вилояти маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Б.Насриев. – Уларнинг мурожаатлари ҳамда оилавий шароити ўрганилган ҳолда тўлов шартнома пулининг 50-60 фоизи фонд томонидан тўлаб берилди. Бу ёшлар эртага яхши мутахассис бўлиб, Ватанимиз тараққиётига хизмат қилишларидан умидвормиз.