Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳаллада 3 та оилавий боғча бор, ҳар бири ўзига хос тарзда жиҳозланган

Оқдарё туманида ташаббускор тадбиркорлар томонидан 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда жиҳозланиб, болаларнинг сифатли таълим-тарбия олишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

- Туманимиздаги Бозоржой маҳалласида иккита оилавий боғча фаолият юритади, - дейди тадбиркор Шахноза Музаффарова. - Бу – соғлом рақобат дегани. Шунинг учун хонадонимизнинг бўш турган қисмида спорт майдончаси барпо этиб, таълим-тарбияни жисмоний ривожланиш билан ҳамоҳанг олиб боришни мақсад қилдик. Бугун боғчамизда 25 нафар бола тарбияланиб, уларга рус ва инглиз тилидан мукаммал сабоқ берилаяпти.

Шунингдек,  туманнинг Темирак маҳалласида Шаҳло Бозорова томонидан “Ғунча” ва Узунқишлоқ маҳалласида Дилдора Раимова томонидан “Чарос” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди.