Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳаллада Наврўз шукуҳи

Пахтачи тумани Жаҳонобод маҳалласида бу йил Наврўз ўзгача кутиб олдинди. Маҳалла аҳли етти ёшдан етмиш ёшгача байрамни биргаликда нишонлашди. Дастурхонга Наврўз таомлари – сумалак, ҳалиса, кўк сомсалар тортилди. Келинчаклар келин салом билан маҳалла аҳлини хушнуд этган бўлса, йигитлар арқон тортиш, кураш каби спорт ўйинлари билан томошабинларга завқ улашишди.

Бугун маҳалла ўзгача чирой очмоқда. Маҳалла ҳудудида ҳунармандлар маркази барпо этиляпти.

Зилола Холмаматова,

24-мактаб ўқитувчиси.