Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий ижро бюроси директори Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар ўтказади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Қудратходжаев Ботир Бахромович Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар ўтказади, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.

Хусусан, жорий йилнинг 17 апрель куни Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси биносида - Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун;

18 апрель куни Каттақўрғон шаҳридаги драма театри биносида - Нуробод, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Пастдарғом, Иштихон ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказади.

Учрашувда Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида, аҳолининг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун: Сайёр қабул соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.