Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий ижро бюроси директори вилоятда сайёр қабул ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Бугун Самарқанд шаҳрида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасининг мажлислар залида вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди.

Фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди

Бюро директори Б.Б.Қудратходжаевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғидаги кейинги сайёр қабул эртага – 18 апрель куни Каттақўрғон шаҳрида давом этади.

Маълумот ўрнида, фуқаро А.Усмонов Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси Сиёб филиали томонидан унга нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорлик масаласи ижобий ҳал этилганини билдириб, Бюро директорига шахсан миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, фуқаро С.Фахриеванинг ҳам алимент тўловчи қарздор Ж.Шакаровга нисбатан чет элга чиқиш ҳуқуқига вақтинчалик бўлган чекловни яна тиклаб бериш ҳақидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.