“Макаронка”даги божхона пости Самарқанд шаҳри ташқарисига кўчирилди
- 25.05.2020 21:30
- 672
- Самарқанд
Шу пайтгача Самарқанд шаҳар Чуқур йўл кўчаси (халқ тилида “Макаронка”)да фаолият юритган “Самарқанд” ТИФ божхона пости эндиликда М-37 (Тошкент-Бухоро-Туркманобод) автомагистрали ёқасидаги (Самарқанд тумани Ўзбеккент маҳалласи ҳудудида жойлашган) бинода иш олиб боради.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг хабарида қайд этилишича, мазкур ҳудудда “очиқ” турдаги божхона омбори ҳам мавжуд бўлиб, ёпиқ бино ва туташган ҳудуд майдончадан иборат.