Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Макгрегор қўлга олинди

Ирланд курашчиси Конор Макгрегор кеча Майами-Бичда полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Miami Herald нашри хабар беришича, Макгрегор 11 мартда ўз мухлисининг телефонини синдиргани учун полиция маҳкамасига олиб келинган.

Полицияга маълум қилишларича, бу воқеа мухлис уни меҳмонхона олдида суратга туширганидан сўнг рўй берган. Спортчи телефонни синдириб, ўзи билан олиб кетган. Шунинг учун уни талончилик ва безориликда айблашмоқда.

Жабрланувчи англиялик Ахмед Абдирзак.

Конор Флоридада UFCга қайтиш учун тайёргарлик кўраётган эди.

Эслатиб ўтамиз: охирги марта Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагометов билан жанг ўтказган эди.

ОЙДИННИСО тайёрлади.