Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб директори 2 миллион сўм пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ангор тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мактаб директори ўқитувчи Н.Й.ни мактабдан бўшатмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.