Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб директори пора олаётганида ушланди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва ўша диплом билан ишга олиши эвазига 800 доллар пора сўраган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Косон туманидаги 98-умумтаълим мактаби директори З.Н. фуқарога ўрта-махсус мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлаб бериши эвазига 300 доллар ва ўша қалбаки диплом билан ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга ишга қабул қилиш эвазига 500 доллар талаб қилади.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда директор З.Н. фуқаро У.Х. Косон тумани халқ таълими бўлими биноси олдида ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашинасида 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 25 январь куни мактаб директори З.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.