Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабда ўқувчи қизлар тортишуви акс этган видеога изоҳ берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги умумтаълим мактабларининг бирида ўқувчи-қизларнинг ўзаро тортишуви акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Нарпай тумани халқ таълими бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда ҳолат тумандаги 57-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлгани маълум бўлди.

Ҳолатга аниқлик киритилишича, 2020 йил 12 февраль куни соат 13:00 ларда мактабнинг 7-синф ўқувчиси А.Д. ва 8-синф ўқувчиси Э.Ҳ.лар бир-бирига ҳазил қилиб, сочидан тортишган. Оқибатда ушбу хатти-ҳаракат тортишувга сабаб бўлган.

Умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Регина Бегматова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулсум Насриддинова, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гавҳар Ниёзовалар ўз вақтида воқеа жойида бўлиб, тортишувнинг олдини олишган.

Ўқувчи-қизларнинг тортишуви оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган, жароҳат олганлар йўқ. Ҳар иккала ўқувчилар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқувчиларнинг яшаш шароити, оиласидаги муҳит ўрганилганда, ижобий хулосага келинди.

Ўқувчилар ўртасида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.