Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда "буржуйка" печлардан воз кечилади

Кўпчиликка маълум, айрим мактабларда ўтган асрдан мерос бўлган «буржуйка» русумида печлардан ҳамон фойдаланилади.

Бундай печлар, аввало, маънавий эскирган бўлса, иккинчи томондан, ёқилғи кўп сарфлаши ва тезда исимаслиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида Самарқанд вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинганда ушбу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Шунга кўра, айни пайтда Самарқанд вилоят молия бошқармаси билан биргаликда шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим таълим мактаблари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.

Икки ой муддатда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда маънавий эскирган - “буржуйка” русумидаги печларни янги замонавий иситиш тизимига ўтказиш мақсадида 2019-2020 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳа кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.