Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда мажбурий форма 5 йилга кечиктирилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг мактабларга Ҳукумат томонидан тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари мажбурий этиб белгиланган эди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мажбурий мактаб формаси 2024-2025 ўқув йилидан жорий этилади.