Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда синф раҳбарлари учун қўшимча тўловлар миқдори оширилди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги юклатилган педагог ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ахборотига кўра, синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жумладан:

➖ 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (179 343 сўм);

➖ 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (214 668 сўм);

➖ 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (250 673 сўм);

➖ 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (285 998 сўм);

➖ 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (358 686 сўм) ташкил этади.

Шунингдек, эндиликда мазкур тўловлар умумтаълим мактаблари билан биргаликда барча тип ва номдаги мактаб-интернатларида ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун: аввал жойларда ушбу умумтаълим муассасаларида педагог ходимларга синф раҳбарлиги белгиланган бўлса-да, қўшимча  тўловлар амалга оширилмасдан келинган.