Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк: доллар ва евро курси яна ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 16 июлидан кучга кирадиган хорижий валюталар янги курсларини белгилади.

Унга кўра, АҚШ доллари курси бироз ошиб (+6,14) 8584,50 сўмни ташкил қилган.

Евро эса (+45.52) 9673.87 сўмни ташкил этди.

Россия рубли ҳам бироз ошиб (+1.82)  136.34 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки талаб ва таклиф ҳамда давлат молиявий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ҳафта бошида ҳорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилайди.