Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий ҳарбий округ қўмондони сайёр қабул ўтказди

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд гарнизонида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида гарнизон ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Марказий ҳарбий округнинг Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган қабулда уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат жойини бошқа қисмга кўчириш, ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари бандлигини таъминлаш, ҳарбийларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришдаги суний тўсиқлар ва дуч келинаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Округ қўшинлари қўмондони ҳар бир мурожаатни тинглаш давомида ўз вақтида зудлик билан ҳал этилиши бўйича масъул шахсларга кўрсатма берди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойларини кўчириши натижасида турмуш ўртоқларининг бандлиги ҳамда фарзандларининг мактабгача таълим муассасасига жойлашишида юзага келаётган муаммолар юзасидан тўхталиб, бу бўйича керакли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликни кенгайтириш масаласи ўртага ташланди.

Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати.