Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий ҳарбий округидаги Артиллериячилар ўқув йиғини марш юриш билан бошланди (фото)

Ўқув йили режасига асосан бугун Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган артиллериячилар ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари эрта тонгдан 100 километр масофага марш юришди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.



Амалий машқларда 10 дан ортиқ зирҳли жанговар техникалар ва 100 га яқин артиллерия тўплари жанговар шай ҳолатга келтирилган.



Машғулот раҳбари подполковник Жамолхон Билаловнинг таъкидлашича мазкур машқлар 10 июлгача бўлиб ўтади. Эътиборлиси машқлар кундузи ва тунги ҳолатларда ўтказилиши режалаштирилган.