Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий Осиёда ягона лойиҳа - 37 миллион 100 минг евро миқдорида кредит маблағи ажратилган

Самарқанд шаҳридаги чиқиндиларни замонавий бошқариш ва қайта ишлаш мақсадида Франция тараққиёт агентлигининг лойиҳаси асосида муҳим амалий ишлар бажарилмоқда. Бу борадаги ишлар Франция тараққиёт агентлигининг "Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Марказий Осиёда ягона ҳисобланган ушбу лойиҳа шаҳар аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслар, айниқса, сув ресурсларини асраб-авайлаш, чиқиндиларни йиғишдан қайта ишлашгача ва инновацион ечимлар ёрдамида зарарсизлантиришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади ҳамда чиқиндиларни комплекс бошқаришни назарда тутади.

Бунинг учун Франция тараққиёт агентлиги "Мароқанд Обод" давлат унитар корхонасига 20 йил муддатга 37 миллион 100 минг евро миқдорида кредит маблағи ажратган. 2018 йилнинг сентябридан бошлаб бу маблағ 50-100 минг евродан корхона ҳисобига туша бошлади.

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида узлуксиз иш тизими жорий этилган. Тендер асосида 80 та махсус янги техника хариди учун буюртма берилган. Бу техникалар март ойининг охиригача етказилади. Корхона маҳаллий бюджет ҳисобидан "СамАвто" заводидан қўшимча яна 10 та техника олди.