Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маст ҳолдаги фуқаро ЙҲХБ инспекторининг вазифасини бажаришга тўсқинлик қилди

Жорий йилнинг 17 август куни соат 19:10 ларда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, давлат рақам белгиси 85 971 SAA бўлган “Кобальт” русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Аммо ҳайдовчи Жасур Сайитовда мазкур автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган. Шу сабабли, инспектор қонуний тартибда ҳайдовчи Ж.Сайитовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани Навоий шаҳридаги жарима майдончасига олиб келган.

Бундан хабар топган ҳайдовчи Ж.Сайитовнинг 44 ёшли отаси Алишер Ҳайитов жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган.  Сўнг уни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада жиддий жароҳат олиб, РШТЁИМ Навоий филиалига олиб борилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.