Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мавлон ЖЎРАҚУЛОВ, тарих фанлари доктори, профессор:

Журналист касби фахрли, машаққатли ва қизиқарли касблардан бири. Бу касбни иштиёқ билан танлаганлар ҳеч қачон кам бўлмаган.

Журналист деганда, кўз ўнгимизда маънавий дунёси уммон сингари кенг, тиниқ ва беғубор шахс сиймоси гавдаланади.

Журналист – зиёлилар оламининг сардори. Чунки у зиё тарқатади, халқига меҳрибон бўлади, халқи манфаати учун куйиб-пишади, жон куйдиради.

Журналист одамларни фикрлашга, Ватани, халқи, қолаверса ўз тақдири ҳақида ўйлашга чорлайди. Эзгуликни шиор қилиб олган одамларгина журналист бўла олади.

Журналист ҳаёти ёшлар учун доимо ибрат мактабидир.

Журналист – инсон маънавиятининг меъмори. У бизнинг нуқтаи назаримизни ўзгартира олади. У силлагистик хулосалар айтишга қодир. Унинг таклиф ва ғоялари адо бўлмас капиталдир.

Буюк жадид Маҳмудхўжа Беҳбудий асос солган Самарқанд матбуоти ва кейинчалик профессор Нуриддин Шукуров ташкил этган «Шалола» ижодкорлар клубидан етишиб чиққан қалам аҳлига ана шундай таъриф берган бўлардим.