Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

MediaCAMP Award 2020 журналистлар ва блогерлар учун танлов эълон қилди

Марказий Осиёда ягона, нуфузли MediaCAMP Award 2020 журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов ўтказишга қарор қилди.

Танлов материаллар 15 июлгача қабул қилинади. Шошилинг!

Айни пайтда журналистлар учун “MediaCAMP Award II” минтақавий танловига журналистларнинг ОАВда эълон қилинган материалларини қабул қилиш бошланди. Танловга турли формат ва жанрдаги 2019 йил 1 июлдан 2020 йил 31 майгача Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ижодий ишлар қабул қилинади (ягона чеклов – ҳужжатли фильмларнинг вақти 40 дақиқадан ошмаслиги керак).

Танлов Марказий Осиёнинг MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда.

Унинг мақсади:

– Марказий Осиё давлатларида жамоатчилик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа ва ҳодисаларни ёритадиган иқтидорли журналистлар ва мустақил контент яратувчиларни рағбатлантириш;

– Минтақадаги жамиятнинг турли вакилларини тинглаш имконини берадиган медиа-муҳитнинг ривожланишига кўмаклашиш.

Танловда оммавий ахборот воситаларида штатда ва штатсиз фаолият юритадиган ҳар бир журналист, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг медиа соҳасида ишлайдиган контент яратувчилар иштирок этишлари мумкин. Фақат чет эл оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар танловда қатнаша олмайди. Аризани материал муаллифи ёки унинг номзодини кўрсатаётган медиа ташкилот тақдим этади.

Ижодий ишлар рус ва миллий тилларда ариза топшираётган мамлакатга қараб (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек) кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Шартлар ҳақида батафсил маълумот.

Иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:

– аризани ШУ ЕРДА  тўлдиринг,

– тилхатни илова қилинг (Мен (И.Ф.О) (матераил номи) шахсан ўзим томонимдан тайёрланган ва (манба номи) ___ 20 ___йилда эълон қилинганини тасдиқлайман. Мен ушбу материал ва у ҳақидаги маълумотларни MediaCAMP Award танлови доирасида ишлатишга, тарқатишга ва зарур бўлганда, Internews манбаларида очиқ овозга қўйилишига қарши эмасман. Шунингдек, ушбу мактуб билан мен сурат эълон қилинган манба ОАВ бош муҳарририни (ОАВ таъсисчиси) суратни танловга юбораётганим ва ундан MediaCAMP Fest фестивали доирасида фойдаланишлари ҳақида огоҳлантирганимни тасдиқлайман. Сана   Имзо  )

Аризалар ушбу танлов эълон қилинган кундан бошлаб, 2020 йил 15 июль соат 23:59 гача қабул қилинади.

Ишни баҳолайдиган ҳакамлар ҳайъати номинациялари:

  • “Ҳокимият ва жамият”
  • “Чегарасиз авлод – имкониятлар вақти”
  • “Ёрдам бериш вақти”
  • “Ёнимиздаги қаҳрамонлар”
  • “Объектив” (фотосуратлар учун)

Ҳакамлар ҳайъатининг ихтиёрига кўра, иштирокчилар махсус совринлар билан тақдирланиши мумкин.

Бу ерда сиз номинацияларнинг батафсил тавсифини, шунингдек, 2019 йилги танловда ҳар бир номинацияда ғолиб бўлган ижодий ишларнинг намуналарини топишингиз мумкин.

Биринчи миллий танлов комиссияси ҳар бир мамлакатдаги энг яхши ишни аниқлайди. Сўнг Internews томонидан тайинланган ҳудудий ҳакамлар финалга чиққанлар орасидан ғолибларни танлаб олади. Ғолибларни тақдирлаш маросими 2020 йилда бўлиб ўтадиган II Марказий Осиё медиафестивалида бўлиб ўтади. Маросим жорий йилда телеконференция режимида онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Саволларингиз бўлса, kz-info@internews.org. электрон манзили орқали биз билан боғланинг.

Хатларнинг сарлавҳасида қуйидаги мавзуни кўрсатинг: «Ўзбекистонлик иштирокчидан журналистик танлов ҳақидаги савол». Энг кўп учрайдиган саволларга жавоблар Internews.kz ва Newreporter.org веб-сайтларида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Лойиҳа АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилмоқда.

P/S. Ҳар бир номинацияга иштирокчи 1 тадан материал бериши мумкин. Шунингдек у 5 та номинациянинг ҳар бирига ҳам 1 тадан материал топшириши мумкин. Бунинг учун аризани 5 марта тўлдириш керак бўлади.  Тилхат kz-info@internews.org. Электрон почтасига юборилади.