Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мелания Трампнинг ёғочдан ясалган ҳайкали намойиш этилди (фото)

Словенияда АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг ёғоч ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақида ITV хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, ҳайкал Меланиянинг болалиги ўтган Севница шаҳрига яқин бўлган, Сава дарёси бўйида жойлаштирилган. У турмуш ўртоғининг инаугурациясида кийган кўк рангли либосда шаҳар аҳлига салом бериб турибди.

Маҳаллий аҳоли ҳайкалнинг АҚШ Президентининг рафиқаси билан ўхшашликларни кўрмадилар. Кўпчилик ҳайкални «шармандалик» деб ҳисоблаган.