Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Мен солиқ тўловчиман!" акциясида иштирок этинг

Шу йил 9 апрель куни Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан ёшлар ўртасида  "Мен солиқ тўловчиман", "Я налогоплательщик!" номли акция ўтказилади.

Акцияни ўтказишдан мақсад фуқаролар, айниқса ёшларда давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари учун тўланадиган солиқларни ўз вақтида амалга ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидан тўлов ва хизмат чекларини талаб қилиб олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Худди шундай тадбир 8 апрель куни Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдонида, 11 апрель куни Тошкент шаҳридаги  Амир Темур хиёбонида ўтказилади.