Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мен ватанимнинг ёш аскариман!

Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Мен Ватанимнинг ёш аскариман!» деб номланган тадбир ўтказилди. Муассаса тарбияланувчиларининг Ватанга бўлган муҳаббати, уни асраш ва севиш туйғуси шеър, қўшиқ, рақслар орқали ифода этилди.

Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, туман Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари, ота-оналар иштирок этди.

М.АЧИЛОВА, Пахтачи туманидаги мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.