Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Mening fikrim" веб-портали Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг “Mening fikrim” веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қўшма қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Низомнинг 3-бандидаги ваколатли давлат органларига таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман(шаҳар) Кенгашлари киритилди.

Ишчи комиссия  - “Mening fikrim” веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан жамоатчилик асосида тузилган орган сифатида қўшимча қилинди.

Шунингдек, Низомнинг 11-бандига қўшимча равишда амнистия ва авф этиш тўғрисидаги, давлат органлари ва ташкилотларини тузиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш ҳақидаги, шаклига, мазмунига ва маъносига кўра қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган қоидаларга ўхшаш бўлган мурожаатлар жамоавий мурожаатлар предмети бўлиши мумкин бўлмаган масалалар, дея эътироф этилди.