Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Меваларнинг шифобахш ва фойдали хислати

Олма

Олма қон таркибидаги холестерин миқдорини пасайтириш хусусиятига эга. Унинг пўстлоғи саратон касаллигини олдини олишда фойдали ҳисобланади. Олмани пўстлоғи билан ейишга ҳаракат қилинг. Бу тарзда истеъмол қилиш орқали организмга кверцетин ва витамин С киради.

Тарвуз

Тарвуз таркибида озиқ моддалар билан бирга В 1, В 2, С, РР витаминлари, каротин, қанд мавжуд. Улар организмда моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилаш имконини беради. Иссиқ кунларда кўп миқдорда тарвуз ейиш орқали ортиқча вазн муаммосидан қутулиш мумкин.

Банан

Банан спортчиларнинг меваси ҳисобланади. Чунки у инсонга энергия бағишлаш хусусиятига эгадир. Спорт майдончасида бир ярим соат тинимсиз шуғулланиш учун иккита банан ейиш кифоя қилар экан. Буни тадқиқотлар кўрсатмоқда. Унинг таркибида В 6 витамини мавжуд бўлиб, у қондаги глюкоза миқдорини меъёрлаштириб, кайфиятни яхшилайди. Банан камқонликда ёрдам беради. Калий моддаси юрак фаолиятини ва организмдаги сув балансини яхшилайди.

Ёз фаслида кўпчиликни чивин чақиб, безовта қилади. Бу пайтда қийналмаслик учун банандан самарали фойдаланинг. Чивин чаққандан сўнг банан пўстлоғини қўйиш керак.

Нок

Унинг таркибида кўп миқдорда қанд, фермент, микроэлементлар (мисол учун йод) ва В 1, Р, РР витаминлари мавжуд. Шу боис, нок шарбати танага фойдали ҳисобланади. Нок яраларни тез фурсатда битишига ёрдам беради. Ҳароратни тушириш хусусиятига ҳам эга. Нок таркибидаги калий юрак фаолиятини яхши ишлашини таъминлайди. Нок йод моддасига бой бўлиб, қон томирлари фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради. Нок меваси ичак фаолиятини яхшилаб, бактерияларга қарши курашиш хусусиятига ҳам эга. Унинг ҳиди қанча хушбўй бўлса, шунча фойдалидир.

Олхўри

Олхўри темир моддасига бойдир. Олхўри, айниқса, жиғилдон қайнаганда, ичак фаолиятидаги кераксиз моддаларни чиқаришда ёрдам беради. Шу билан бирга, атеросклероз, бод (ревматизм) касаллигида фойдалидир.