Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МИБ “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” Давлат унитар корхонасидан солиқ қарздорлигини ундириб берди

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” Давлат унитар корхонасидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 207 миллион 500 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.

Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” Давлат унитар корхонасининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.

Қарздор “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” Давлат унитар корхонасига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” Давлат унитар корхонасидан ундирувчи Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 207 миллион 500 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими.