Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миллий валютага алмаштириш учун тақдим этилган 29.000 евро қалбаки бўлиб чиқди

Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ «Asaka bank» Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Бош Прокуратура матбуот хизмати.