Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Минскдаги байрам салюти бахтсиз ҳодиса билан тугади

Кеча, 3 июль куни Минскда байрам салюти вақтида нохуш воқеа юз берди.

Маълум бўлишича, мушакбозлик пайтида бир нечта мушак ерга тушиб портлаганини кўриш мумкин. Шунда унинг бир учқуни аёлнинг бўйнига келиб тушган ва у воқеа жойида вафот этган. Ўн киши яраланган ва уларга тез ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумот учун,  ҳар йили 3 июль санасида Беларусь Республикаси Мустақиллиги куни сифатида нишонланади. Куни кеча Беларусда кенг тантана қилинган ушбу байрам муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтган. Кечга яқин байрам муносабати билан мушакбозлик уюштирилган.