Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

“Митан” - ассоциация кубоги соҳиби

Самарқанд шаҳрида футбол бўйича “Вилоят футбол ассоциация кубоги” турнирининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳрининг “Шердор-2” жамоаси Иштихон туманининг “Митан” жамоасига қарши кураш олиб борди. Муросасиз ўтган баҳсда 2:3 ҳисобида “Митан” жамоаси ғолиб бўлди ва мавсумдаги илк совринига эга чиқди.