Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мол-мулк ижара тўловининг энг кам ставкалари қанча?

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган.

Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган турар жой умумий майдонининг 1 квадрат метри учун ойлик ижара тўловининг энг кам ставкаси 12000 сўм этиб белгиланган. Бу ставка Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарлар учун 7500 сўм, бошқа аҳоли пунктларига 3500 сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳридаги нотурар жой умумий майдонининг 1 квадрат метри учун ойлик ижара тўловининг энг кам ставкаси 25000 сўмни ташкил қилади. Мазкур ставка Нукус ва вилоят марказлари учун 15000 сўм, бошқа аҳоли пунктлари учун 6500 сўм сифатида белгиланганини таъкидлаш жоиз.

1 та енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори барча ҳудудлар учун бир хил – 500000 сўмни ташкил этади. Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун мазкур ставка 1000000 сўм этиб белгиланганини қайд этиш лозим.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.