Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Молия вазирлиги Гулнора Каримова томонидан давлат фойдасига ўтказилган маблағ бўйича тарқалган хабарга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Г. Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд. АҚШ доллари ўтказилди деган хабар тарқалди.

Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади.

Хусусан, ўтган йили давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулк (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушумлар 163 млрд.сўмни ёки 20,2 млн. АҚШ долларини (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилди.

Жорий йил биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд.сўм ёки 11,8 млн. АҚШ доллари (ўртача курс бўйича) келиб тушди.