Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муфтий Усмонхон Алимовнинг Пайариққа келишидан мақсад нима эди?

Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг «Ал-Кашшоф» асари моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, юртимиздаги таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, мадрасалар мудирлари иштирок этиб, Маҳмуд аз-Замахшарий асарининг аҳамияти ҳақида гапирдилар ва Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар.

Шунингдек, Ҳадис илми мактабида яратилган шароитлар, ахборот-ресурс маркази ҳамда жисмоний тарбия ва спорт хоналари билан танишдилар. Уларга олий мактабда таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш услублари, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш методлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, Маҳмуд аз-Замахшарий ҳаёти ва Ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси, унинг «Ал-Кашшоф» асарини ҳар томонлама ўрганиш ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш борасида ўзаро фикрлашдилар.