Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мурожаатларга 15 кун муддатда жавоб берилади

Унда 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририга киритилган ўзгартиришлар, вилоятдаги идора ва ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати муҳокама этилди. 
– Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида 2017 йилда   Самарқанд вилоятида 202 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати бузилганлиги айтиб ўтилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Ш.Жониқулов. – Бунинг 4,7 фоизи Оқдарё туманига тўғри келади. Шунингдек, вақтида жавоб берилмаганлиги, қаноатлантирилмаганлиги туфайли такрорий мурожаатлар 215 тани ташкил этади. Уларнинг асосий қисми моддий ёрдам пуллари, нафақалар олиш масаласи билан боғлиқ. 

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.