Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Мусаввир Дилшода Намозованинг кўргазмаси иш бошлади

Бир ой давом этадиган кўргазмада мусаввирнинг 100 дан ортиқ портрет, натюрморт, архитектуравий манзара, композиция, графика, ранг-тасвир жанрларида чизилган ижодий асарлари намойиш этилмоқда.

 Маълумот ўрнида: Ижодкорнинг илк кўргазмаси 1994 йилда ўтказилган бўлиб, ундан 200 га яқин катта-кичик ҳажмдаги эскиз, 70 дан ортиқ этюд ва портрет жанрига хос ўқув асарлари ўрин олган эди.

   Ҳусан ЭЛТОЕВ.