Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нафосат беллашувида самарқандликлар ғолиб бўлди

2004-2013 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича вилоят чемпионатида Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Самарқанд, Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Оқдарё, Жомбой, Паст Дарғом ва Иштихон туманларидан 165 нафар гимнастикачи қатнашди.

Мусобақада Самарқанд шаҳри жамоаси ғолиб деб топилди. Каттақўрғон шаҳри  иккинчи ўринни эгаллади, Хоразм вилояти бадиий гимнастикачиларига учинчи ўрин насиб этди.