Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай тумани ғаллакорлари давлатга 15 минг тоннадан ортиқ ғалла сотди

Нарпай туман ғаллакорлари ҳам давлатга дон сотиш шартнома режасини бажардилар. 222 нафар фермер хўжалик тасарруфидаги 5690 гектар майдонда ғалла етиштирган туман деҳқонлари 13 минг 500 тонна ўрнига давлатга 15 минг тоннадан ортиқ ғалла сотишди.

- Ғалла ўримига ўтганимизга бир ҳафта бўлди ва жами майдоннинг 60 фоиз қисмидаги ҳосилни йиғиштириб, давлатга ғалла сотиш шартнома режасини бажардик, - дейди туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Жўрабек Шукуров. – Ҳозиргача ўрилган майдонлардан ҳосилдорлик 70-72 центнерни ташкил этди ва ҳали 40 фоиз майдонда ғалла бор. Ҳақиқатдан бу йил ғалла учун жуда қулай йил келди, ғаллакорларимиз ҳам касалликларга қарши вақтида кураш олиб борди. Меҳнатнинг натижаси туфайли ҳар бир хўжаликда шартномадан ташқари 60-70 тоннадан ғалла қоляпти. 

Баҳриддин Хонкелдиев.