Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайликларнинг чиқинди, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ муаммоларига ечим топилди

Нарпай туманидаги 27-болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Даврон Очиловнинг сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда фуқаролар томонидан туман экология бўлими, "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси туман филиали ходимлари, ободонлаштириш бўлими ва бошқа туман ташкилотлари мутасаддиларига 40 га яқин муаммо юзасидан мурожаат қилинди.

Маҳаллаларда чиқиндиларнинг тўпланиши, уларни белгиланмаган жойларга тўкиш ҳолатлари, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига доир билдирилган мурожаатларнинг 22 таси жойида ҳал этилди. 8 та масала бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қурилиш-монтаж ишлари, тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 5 та масала юзасидан тегишли ташкилотларга вазифалар юкланиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Санжар САДУЛЛАЕВ.