Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Навоийнинг номи кичик ҳарф билан ёзиладими?

Давлат тили, деб эътироф этилган ўзбек тилини (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси) буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий номисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки Навоий Ҳазратлари ўзи ижодида эски ўзбек (туркий) тилдан фойдаланиб, унинг ривожланишига катта ҳисса қўшди.

Бугун мамлакатимизда Алишер Навоийни билмаган, унинг асарларини ўқимаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак, деб ўйлардик. Адашган эканмиз.

Шундай шахслар бор эканки, улар ҳатто Алишер Навоий номи атоқли от сифатида бош ҳарф билан ёзилишини ҳам билмас экан. Хусусан, Ургут тумани тиббиёт (иш қоғози бланкасида бош ҳарф билан ёзилган) бирлашмасининг иш қоғози бланкасида унинг манзили “Urgut tumani navoiy shox ko’chasi…” деб Навоий сўзи кичик ҳарфда қайд этилган.

Бундай муносабат буюк мутафаккир шаънига ҳурматсизлик эмасми?!

Йўлдош СУЮНОВ,

ҳуқуқшунос.