Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нега Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази бошқа жойга кўчирилди?

Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази шу пайтгача Амир Темур кўчаси 17 А уйда фаолият юритиб келаётганди. Энди эса марказ Гагарин кўчаси 155 А уйга ижара асосида фаолият юритиш учун (мўлжал - вилоят электр тармоқлари корхонаси ёнида) кўчирилди.

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси берган маълумотга кўра, марказнинг аҳолига қулай жойдан бошқа манзилга кўчирилишига марказда хизмат турлари 125 дан ортиқни ташкил этгани ва аввалги бино бироз кичиклиги бўлган. Яна ҳозирги бинога яқин жойда жорий йилнинг учинчи чорагида Амир Темур кўчаси 172 уйда Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилади.