Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ногиронлиги бўлган фуқароларга автотранспортни мажбурий суғурта қилишда имтиёз бор

- 2 гуруҳ ногирониман. Қонунчиликда менга автотранспорт воситасини мажбурий суғурта қилишда имтиёз борми?

Парда ОЧИЛОВ,

Пахтачи тумани.

-  2019 йил 2 июнда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, транспорт воситасининг мажбурий суғуртаси бирдек 40 минг сўм ва 40 миллион сўм жавобгарлик белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосан ногиронларга белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида суғурта компанияси томонидан сийлов тақдим этилади. Қолган 50 фоиз сумма тўловларни кафолатлаш жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Бу имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорида ҳам белгиланган.

Саволга Ўзагросуғурта компанияси вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари Ғолибжон ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди.