Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Захира ерга рухсатсиз арпа эккан фуқарога жарима қўлланилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йил январь-июнь ойларида инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан 271 та назорат-мониторинглар ўтказилиб, 291 та қонунбузилиш ҳолатлари кузатилди. Аниқланган 50 та ҳолат юзасидан 19 миллион 624 минг сўмлик молиявий жарималар белгиланди.

Хусусан, инспекциянинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг-ўрганишларда 13 та қонунбузилиш ҳолати бўйича ер ресурсларидан фойдаланиш талабларини бузган 12 фуқарога нисбатан 4 миллион 906 минг сўм молиявий жарима қўлланилди.

Жумладан,  Ўртабуз маҳалласида яшовчи С.Кенжаев туман захирасидаги Тинчлик массивида жойлашган лалмикор ер майдонининг 0,7 гектар ерига ҳеч қандай рухсатсиз арпа эккан. Ер ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келаётган фуқарога нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.   

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси

ахборот хизмати.