Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний тарзда қурол олиб юрган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 20:00 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 3-ИИБга биринчи босқичга хизматга жалб этилган, ИИББ ППХ бригадаси 4-батальон, 1-отряди ходимлари, сафдорлар Ш.Нормахаматов ва И.Мирзамаҳмудов ўз ҳудудларида хизмат олиб бораётган бўлган.

ИИВ хабарига кўра, шу вақтларда улар Чилонзор тумани “Адиблар хиёбони” олдида жойлашган автотураргоҳи олдида бемақсад турган фуқарони кўриб, шахсига ойдинлик киритиш учун олдига борганларида, у ходимларни кўриб қочишга уринади.

Лекин ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу шахс ушланиб, Чилонзор тумани 3-ИИБга олиб бориб шахси текширилганда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 111-уйда яшовчи, 1983 йилда ту-илган М.Т. эканлиги аниқланган.

Холислар иштирокида тинтув ўтказилганда, унга тегишли сумка ичидан тегишли ҳужжати бўлмаган пневматик ўқ отар қурол борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.